00:17 / 20.12.2016
13 342

Озодбек Назарбеков Туркманистон президенти басталаган қўшиқни куйлади

Озодбек Назарбеков Туркманистон президенти басталаган қўшиқни куйлади

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 17 декабрь, шанба куни Туркманистон пойтахти Ашхободда концерт дастурини тақдим этди. Бу ҳақда Atavatan Turkmenistan нашри хабар бермоқда.

Концерт Ашхободдаги 10 минг томошабинга мўлжалланган Қишки спорт турлари саройида бўлиб ўтган.

Хабар беришларича, Озодбек Назарбеков концерт давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сўзи ва мусиқаси билан ёзилган қўшиқни ҳам куйлаб, «томошабинларнинг катта олқишига сазовор бўлган».

Instagram’да Озодбек Назарбековнинг Туркманистондаги концертидан видеопарчалар эълон қилинган.

«Юқори ҳароратда саҳнада! Соғлиғининг ёмонлашгани, касаллик ҳам санъаткорнинг концертига тўсқинлик қила олмади!», — деб ёзади Instagram’даги @fattohhoncom саҳифаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Туркманистон президенти басталаган қўшиқни куйлади