Францияда жаҳон киноси афсонаси вафот этди

  • Маданият
  • 21-12-2016, 09:47
  • 865
  • Францияда жаҳон киноси афсонаси вафот этди

    Франциялик афсонавий актриса Мишель Морган 96 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz сайти.

    Актрисага жаҳоншумул шуҳратни "Туманлар соҳилбўйи" (1938) фильмидаги Нелли роли келтирган, у бу фильмда Жан Габен билан бирга суратга тушган. Мутахассислар Морганни кинематограф тарихидаги "энг чиройли кўзлар" соҳибаси деб аташган.

    "Кинематографнинг энг чиройли кўзлари сешанба куни, 20 декабрда, ҳаётининг 97-йилида абадий юмилди", дейилди хабарда.

    Актриса Канн кинофестивалининг энг яхши аёл роль учун мукофоти (1946), кинематографдаги буюк хизматлари учун "Сезар" (1992) ва "Олтин шер" (1996) мукофотларини олган. 1960 йилда Морган Голливуддаги "Шон-шуҳрат хиёбони"да ўзи шарафига юлдуз билан тақдирланган.