Шаҳзода Матчонова ўзининг "шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганлар"га жавоб қайтарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шаҳзода Матчонова ўзининг "шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганлар"га жавоб қайтарди

Маданият 22-12-2016, 12:42 952
Шаҳзода Матчонова ўзининг "шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганлар"га жавоб қайтарди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкентдаги “Яккасарой” тўйхонасида актриса Шахзода Матчонова Омар исмли йигитга турмушга чиққани хақида хабар берган эдик. Шаҳзоданинг тўйи ижтимоий тармоқларда анча пайтгача қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

26 ноябрдан бу тўй билан боғлиқ аввалига гумонлар кейин эса ғалати хабарлар, кетидан эса умуман мантиққа зид маълумотлар ёғила бошлади.

Хусусан, изоҳларда одамлар куёв ҳақида турли маълумотлар ёза бошлади. Яъни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Омар исмли йигит аслида Музаффар эканлиги, ҳатто куёвнинг энг яқинлари ҳам тўй хақида интернетдан билишганидан ҳайратда эканликлари ёзган.

“Sayyod.com” нашри Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Омар ҳақида тўлиқ маълумот келтирди.

Нашрнинг маълум қилишича, Омарнинг асли исми Музаффар.

Машарифов Музаффар Мирайимович 28 сентябрьда туғилган, ўзбек, 9 ойлигида отаси вафот этган, онаси билан Туркиядаги Истанбул шаҳрида ишлаб, истиқомат қилишган. Ўзбекистонда бир вақтлар жудаям машхур ва таниқли бир гуруҳдаги солистларнинг жияни. Туркиянинг футбол жамоаларидан бирида тўп суради ва шу тарафлама кўпчилик уни яхши танийди.

Актриса Шаҳзода Матчонова шахсий ҳаёти интернет фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинаверишидан чарчаган кўринади. У бундай муҳокамаларга Facebook`даги саҳифаси орқали жавоб қайтаришга қарор қилди.

“Ойи, нимага қўшнимиз кимга уйлангани, танишим ким билан учрашиши, ҳалиги клипмейкернинг хотини кеча қанақа кийимда эканлиги,бировнинг пули бор-йўқлиги, мен ҳақимда ёмон фикрлайдиган аёлнинг ўтмиши менга барибир, ўзининг собиқ севгилиси ҳақида ёмон гапларни гапирадиган одамлар билан ишим йўқ. Менга кимнинг нимада юриши, бирор инсоннинг турмуш тарзи, унинг дини, миллати, касби умуман қизиқ эмас, барибир.

Мен ҳеч қачон ҳеч кимни гапирмайман, муҳокама қилмайман, ойи... Бу мен Яратгандан қўрққаним учунми ёки сиз мени шундай тарбиялаганмисиз, ойи?”,—деб ёзди Шаҳзода.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.