16:06 / 24.12.2016
8 425

Сардор Милано «Голос» лойиҳаси финалига чиқди

Сардор Милано «Голос» лойиҳаси финалига чиқди

23 декабрь, жума куни Россиянинг Биринчи каналида «Голос» лойиҳаси бешинчи мавсумининг ярим финал босқичи бўлиб ўтди ва финалчилар аниқланди.

Ушбу лойиҳада Полина Гагарина жамоасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Сардор Милано Сара Брайтманнинг Il Mio Cuore Va қўшиғини ижро этди.

Бу қўшиқ Селин Дионнинг My Heart Will Go On таронасининг итальянча варианти ҳисобланади. Селин Дион ижросидаги қўшиқнинг оригинали Жеймс Кэмероннинг «Титаник» фильмининг асосий саундтреки ҳисобланади. Бу қўшиқ «Оскар», «Олтин глобус» ва тўртта «Грэмми» билан тақдирланган.

Сардорнинг рақиби Михаил Житов «Бабушка» қўшиғини ижро этди.

Полина Гагарина ўз овозининг 60 фоизини Сардорга, 40 фоизини Михаилга беришга қарор қилди. Махсус рақамга SMS юборган ва қўнғироқ қилган телетомашабинларнинг ҳам ярмидан ортиғи ўзбекистонлик хонандага овоз берди ва Сардор «Голос»нинг финалига чиқди.

«Голос» финали 30 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Сардор Миланога Дима Билан жамоасидан қирғизистонлик Қайрат Примбердиев, Леонид Агутин жамоасидан Дарья Антонюк ва Григорий Лепс жамоасидан Александр Панайотов рақиблик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Милано «Голос» лойиҳаси финалига чиқди