“Ўзбекнаво” лицензия сўраган 50 санъаткорга эшикни кўрсатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Ўзбекнаво” лицензия сўраган 50 санъаткорга эшикни кўрсатди

Маданият 24-12-2016, 16:13 2 533
“Ўзбекнаво” лицензия сўраган 50 санъаткорга эшикни кўрсатди

Тугиб бораётган йилнинг 9 ойи якунига бағишлаб ўтказилган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг йиғилишида, лицензия олган хонандалар ва лецинзия беришга лойиқ бўлмаганлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ айтилди.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 2074 нафар санъаткорга лицензия берилган.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш истагида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилган 50 нафар санъаткор рад жавобини олган. (!) Мана, бу рақамлар “Ўзбекнаво” дуч келган одамга лицензия бераяпти дейдиганларни хурсанд қилиши турган гап.

Ўз концерт дастурини тақдим этиш истагида бир марталик рухсатнома (лицензия) сўраб, “Ўзбекнаво”нинг эшигини қоққанларнинг ҳужжатлари 29 та эксперт комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган. Улардан 554 кишига бир марталик рухсатнома берилган, 11 тасининг аризаси рад этилган.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.