Канизанинг оиласини барбод қилган «Миллион»: Хонанда Даврон Кабуловни судга бермоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2016 | 17:58 ZAMIN.UZ / Маданият / 25 Декабр 2016
1 986

Канизанинг оиласини барбод қилган «Миллион»: Хонанда Даврон Кабуловни судга бермоқчи

Канизанинг оиласини барбод қилган «Миллион»: Хонанда Даврон Кабуловни судга бермоқчи

Ўзбекистондаги илк интернет радио «Соғинч садоси»сида меҳмон бўлган хонанда Каниза сентябр ойида бўлиб ўтган «Миллион» жамоасининг концерти сабаб унинг оиласида нотинчлик бошланганини маълум қилди.

«Сайёд-шоу» деб ном олган дастур муаллифи Сардор Комилов студияга меҳмон сифатида Канизани чақирди. Унда қўшиқчининг «Миллион» берган концертда намоён бўлгани, қўшиқ куйлаётган вақтида экранда уятсиз сўзларга шама бўлган гаплар ёзилгани эслаб ўтилган. Бу эса Канизанинг шаънига ҳақорат бўлгани, кейинроқ катта шов-шувга айланиб, қўшиқчининг онасига одамлар хат ёза бошлагани маълум қилинган.

Шулар ҳақида гапира туриб, Каниза оиласи бузилаётганини айтди ва йиғлаб юборди, дейилган «Sayyod.com» хабарида.

Эфирда қўшиқ кетаётган бир вақтда Канизанинг онаси ҳам студияга қўнғироқ қилган. «Миллион» жамоасининг концертида Канизанинг остидаги монитор «Шулха» сўзини кўрсатганини одамлар ҳақорат сўзидек қабул қилганини айтиб, қизи кулгу қилинганидан ранжиганини таъкидлаган ва ўзи ҳам йиғлаб юборган.

Каниза бу сўзни ўзи кўрмагани ҳақида айтган. У бу ҳақда концертдан кейин одамлардан эшитган, унга шелуханинг ўсимлик эканини тушунтирмоқчи бўлишган. Қўшиқчи бир неча бор уриниб, Даврон Кабулов билан боғлана олмаган, кейинроқ буни эсидан чиқаришга ҳаракат қилган.

«Миллион» жамоасининг дисклари сотувга чиққанидан кейин эса одамлар бу мавзуни яна кўтарган. Натижада Канизанинг шахсий ҳаёти барбод бўлган. Ҳатто, ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан ҳам муносабатлари таранглашган.

Радио эфирдан сўнг Каниза «Миллион»нинг сотувга чиққан дисклари қайтариб олиниб, унинг иштироки олиб ташланмаса ва қўшимчасига Даврон Кабулов ОАВда расман узр сўрамаса, ишни охирига қадар олиб боришини айтган.

Ижтимоий тармоқларда одамлар Каниза ва Даврон Кабулов ўзаро тил бириктириб, PR қилмоқчи бўлгани ҳақида ёзилди, бироқ бундай ҳолатда қўшиқчининг онаси қўнғироқ қилиб, йиғлаб бермасди, дейилган «Sayyod.com»да.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.