01:35 / 27.12.2016
16 220

Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»

Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»

Таниқли хонанда Севара Назархон 23 декабрь куни 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан, кўплаб санъаткорлар қатори, машҳур сўз устаси Обид Асомов ҳам хонандага Instagram орқали табрик йўллади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

«Севара, синглим, роса совуқ кунда туғилган экансан, лекин, қизиғи, жуда қайноқ қалбли инсонсан. Ҳар бир айтган қўшиғинг юрагимизнинг энг чуқур жойигача етиб боради», — деб ёзди Обид Асомов ўз табригида.

«Ер юзи бўйича мухлисларинг бор, мен ҳам шулар қаторида. Лекин, билиб қўй: мухлисларинг сардори менман!», — дея ҳазил қилди таниқли сўз устаси.

«Оиланг бахтига, фарзандларинг ҳамда биз, мухлисларинг бахтига соғ бўлишга мажбурсан! Туғилган кунинг муборак бўлсин!», — дея қўшимча қилди Обид Асомов ўз табригида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»