Райҳон ва Жаҳонгир Позилжонов 31 декабрь куни биргаликда клип суратга олдирди

  • Маданият
  • 2-01-2017, 15:27
  • 1 451
  • Райҳон ва Жаҳонгир Позилжонов 31 декабрь куни биргаликда клип суратга олдирди

    Хонанда Райҳон 31 декабрь куни клип суратга олдирди. Клипда ҳамкасби Жаҳонгир Позилжонов ҳам иштирок этган. Клип кимнинг қўшиғи учун суратга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

    Райҳон Instagram’даги саҳифасида Позилжонов билан бирга тушган суратини эълон қилиб: «Ҳамма Янги йилни кутяпти, биз эса клип суратга олаяпмиз», — деб ёзди.

    Қайд этиш жоиз, Янги йил оқшомида тиним билмаган биргина Райҳон ва Жаҳонгир Позилжонов эмас — Муниса Ризаева ҳам шу куни «дам олмай, ишлагани» ҳақида хабар берган эди.