Янги йил туҳфаси сифатида Хонанда Лола ўғли Диёрга Мессининг бутсаларини совға қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги йил туҳфаси сифатида Хонанда Лола ўғли Диёрга Мессининг бутсаларини совға қилди

  • Маданият
  • 2-01-2017, 22:50
  • 1 412
  • Янги йил туҳфаси сифатида Хонанда Лола ўғли Диёрга Мессининг бутсаларини совға қилди

    Хонанда Лола иккинчи фарзанди Диёр учун Мессининг бутсаларини совға қилди. Бу ҳақда қўшиқчи Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди ва Диёрнинг «Барселона» формасидаги суратини унга илова қилди.

    «Янги йил бизнинг севимли байрамимиз, унда орзулар рўёбини кўриш мумкин», — деб изоҳ қолдирди Лола. Унинг қайд этишича, оила Мессининг бутсаларини орзиқиб кутганди.

    «Биз Мессининг бутсаларини шу қадар кутгандикки, Диёр мана учинчи кундирки улар билан ухлайди, овқатланади. Хаттоки, бутсанинг боғичларини тақиб олишни ҳам ўрганди. Болаларимизнинг кўзларида қувонч бўлса кифоя, бошқа ҳеч нарса керак эмас» — деб сўзига якун ясаган Лола.

    Аввалроқ Лола ўз интервьюларидан бирида Диёрнинг «Пахтакор» футбол мактабига бориши ҳақида айтиб ўтганди. Энди эса унинг «Барселона» ва Мессининг мухлиси экани ойдинлашди.