Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи билан яшаяптими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2017 | 12:42 ZAMIN.UZ / Маданият / 03 Январ 2017
1 404

Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи билан яшаяптими?

Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи билан яшаяптими?

2016 йилнинг 25 ноябрь куни актриса Шаҳзода Матчонова турмуш қургани ҳақида хабар берган эдик. Умар ва Шаҳзоданинг тўйи Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтди.

Тўй сўнг, орадан кўп вақт ўтмай, Шаҳзода Матчонованинг тўйи билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди. Гап сўзларга қараганда, куёвнинг асл исми бошқа, бу тўй шунчаки “кўргазма” учун ташкил этилган. Бироздан сўнг бу гапларнинг ҳаммаси барҳам топди.

Актриса Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига доимий равишда шахсий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ суратларни жойлаштириб боради. Бироқ актриса шу вақтгача тўйидаги суратларни шахсий саҳифасига жойлаштирмаётган эди. Бу эса миш-мишларнинг янада аланга олишига сабаб бўлди. Бу орада эса “Шаҳзода турмуш ўртоғи билан яшаяптими?”, қабилидаги саволлар пайдо бўлди. Матчонова эса бу саволларга жавоб бўлгувчи суратни оммага эълон қилди.

Кеча Матчонова турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларини Янги йил билан табриклади, деб ёзади Qalampir.uz сайти. Сурат тўйдан олинмаган, аксинча, хориж сафарида туширилгани кўриниб турибди. Унда Шаҳзода турмуш ўртоғининг қўл телефонига тикилиб ўтирибди. Куёв эса Шаҳзодага бефарқ, у телефон ўйнаш билан оввора. Гўё иккиси ҳам кимдир бу ҳолатни суратга муҳрлаётганини билишмаяпти.

Тўйдан сўнг “болалаган” гап-сўзлардан чарчаган Матчонова ушбу сурат остига изоҳ қолдириш имкониятини чеклаб қўйган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.