Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади

  • Маданият
  • 4-01-2017, 12:57
  • 1 486
  • Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғи 2016 йилнинг энг оммалашган тароналаридан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Раҳматуллаевнинг мазкур қўшиғи эронлик хонанда томонидан ўғринча куйланди. Бу ҳақда Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

    Эронлик хонанда Ареф томонидан куйланган “Ки беҳтари аз то” номли қўшиқнинг видеоклипидан парчани ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган Улуғбек Раҳматуллаев шундай ёзади:

    “Ана, энди эронлик машҳур хонанда ижросида “Қирмизи олма”. Биздан рухсат сўрамасдан куйлаган, аммо биз хафа эмасмиз. Чунки, бунгача қанча қўшиқларимиз куйланди. Агар ишонмайдиганлар бўлса, YouTube’га кириб, клипни вақти ва тепада турадиган белгисини кўрса, билиб оладики, қўшиқ, албатта, биринчи биз тарафдан куйланган. Тез орада бу хонандадан видео кўринишида раҳматлар эшитамиз. Жудаям хурсандман, Яратганга шукр. Ният тўғри бўлса, ҳамма нарса бўлади. Балки, дуэт ҳам куйлаб қолармиз”.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев қўшиғини бошқалар берухсат куйлаб чиққанидан аччиқланмаслиги аниқ. Биринчидан, қачонлардир хонанданинг ўзи ҳам “Бемор”, “Лайлойимсан” каби қўшиқларини ўғирлаб куйлаган эди. Иккинчидан, ўзбек шоу-бизнесида аксарият хонандалар, ҳатто, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ҳам хориждан ўғирлагаётган бир вақтда Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронликлар кўчириб айтиши – истисно.

    Эронлик хонанда Ареф томонидан айтилган “Ки беҳтари аз то” қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.