13:14 / 04.01.2017
9 798

“MY5” баҳонасида учта хонанда тўй учун янги қўшиқли бўлди

“MY5” баҳонасида учта хонанда тўй учун янги қўшиқли бўлди

Янги йил кириб келиши арафасида “MY5” телеканали орқали эфирга узатилган байрам дастурлари орасида “Бутун олам бир манзилда” концерт дастури кўпчиликка манзур келди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Дастурда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари иштирок этиб, хорижнинг энг тилга тушган қўшиқларини куйлаб чиқдилар. Талаб ва истакларга биноан дастурда куйланган қўшиқларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

Премьерани эса “Ниҳол” мукофоти совриндорилари Дилсўз, Мадина Мумтоз ва хонанда Феруза Каримова ижросидаги “Asere he” қўшиғидан бошлашни мақсад қилдик.

Ушбу қўшиқ тингловчиларга жуда яхши таниш. У бир неча йил аввал, “Las Ketchup” гуруҳи томонидан куйланган бўлиб, бутун дунё бўйича машҳурлик қозонган.

Хонандалар Дилсўз, Мадина Мумтоз ва Феруза Каримова томонидан қайта куйланган қўшиқда Дилсўз ва Мадинанинг овози ажралиб турибди, Ферузанинг эса хориж қўшиқларини куйлаш борасида унчалик уқуви йўқлигини сезиш қийин эмас.

Яна қайси хонандаларнинг қўшиғини тингламоқчисиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “MY5” баҳонасида учта хонанда тўй учун янги қўшиқли бўлди