“Форсаж 7” фильми 17 кун ичида 1 млрд доллар тўплади

  • Маданият
  • 18-04-2015, 11:51
  • 1 583
  • “Форсаж 7” фильми 17 кун ичида 1 млрд доллар тўплади

    “Форсаж 7” фильмининг 17 кун давомида катта экранларда намойиш этилиши натижасида киноижодкорлар 1 млрд доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Kun.uz».

    The Hollywood Reporter газетасининг хабар беришича, бу кўрсаткич янги жаҳон рекордига айланди – унга қадар “Аватар” ҳамда “Гарри Поттер ва ўлим тортиқлари” фильмлари 19 кун ичида шу миқдорда пул тўплай олган эди.

    Бундан ташқари, “Форсаж 7” Universal студиясининг 1 млрд доллар ишлаган биринчи кинолойиҳаси бўлди.
    Намойишларнинг қолган кунларида тушум 1.4 млрд долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.