Ом Пурининг вафоти Болливуд юлдузларининг кўз ёшига сабаб бўлди

  • Маданият
  • 6-01-2017, 16:25
  • 1 378
  • Ом Пурининг вафоти Болливуд юлдузларининг кўз ёшига сабаб бўлди

    Бугун, 6 январь куни тонгда Мумбайдаги уйида жонсиз ҳолатда топилган актёр “Ганди”, “Диско ўйинчиси”, “Лаззат шаҳри” каби қатор фильмлардаги образлари билан мухлислар қалбидан жой олган эди. Ўзбекистонлик томошабинлар уни “Қайнота” фильмидаги роли орқали яхши танийдилар.

    Унинг вафоти муносабати билан ҳамкасблари, қолаверса, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, мамлакатдаги қатор сиёсатчилар актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирдилар, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

    Айни соатгача, Twitter ижтимоий тармоғи Болливуднинг энг машҳур юлдузлари томонидан актёр ҳақида билдирилган илиқ сўзлар, хотиралар, таъзиялар билан тўлиб кетди.

    Машҳурлар унинг кутилмаганда вафот этганидан ҳайратда эканликларини яширишмаяпти.

    Мадхури Дикшит:
    - Ажойиб актёр Ом Пурининг вафоти ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим. Уни яхши кўрардим. Жойингиз жаннатдан бўлсин.

    Шоҳруҳ Хон:
    - Яратганнинг боғи жуда гўзал бўладиган бўлди. У ҳар доим яхшиларни чақириб олади. Берлинда умумий бренд остида ишлагандик. Сизни соғиниб қоламан. Жойингиз жаннатдан бўлсин.

    Абхишек Баччан:
    - Ом Пурининг ўлими ҳақида эшитиб, хафа бўлдим. У билан кўплаб фильмларда бирга ишлаганман ва ундан кўп нарсаларни ўрганганман. Ноёб истеъдод соҳиби эди.

    Прити Зинта:
    - Ом Пурининг ўлими ҳақида эшитиш нақадар аянчли. Яратган оиласига эга сабр берсин.

    Амитабҳ Баччан:
    - Ом Пурининг бироз аввал вафот этганини эшитиб ҳайратга тушдим. Азиз дўст, мафтункор ҳамкасб, беназир истеъдод соҳиби эди. Чуқур қайғудаман!

    Приянка Чопра:
    - Бир даврнинг охири... Унинг мероси яшайди. Жойингиз жаннатдан бўлсин, Ом Пури.

    Сидҳарт Малхотра:
    - Ҳақиқатан ҳам ижро маҳорати сэр Ом Пурининг ўлими ҳақида эшитиш қайғули. Ҳаёлим ва дуоларим унинг оиласи билан бўлади.

    Анушка Шарма:
    - Истеъдод ва универсаллик намунаси. Ом Пури жуда кўплаб қаҳрамонларни ҳаётга кўчирган. У кўплаб актёрлар учун илҳом манбаи бўлади. Илоҳим жойи жаннатдан бўлсин.

    Анил Капур:
    - Актёр, устоз, дўст ва буюк қалб эгаси. Ўз ишига муҳаббат билан, қалби эса беғуборлик билан тўлган инсон. Биз уни соғинамиз.

    Жаклин Фернандес:
    - Бугун биз афсона бўлган инсонни йўқотдик. Ом Пури сизнинг Ҳиндистон киносига қўшган ҳиссангиз унутилмайди.

    Алия Бхатт:
    - Сэр Ом Пурининг ўлими ҳақида эшитиб, қайғуга ботдим. У ўзининг катта юраги билан ҳинд қиносининг бир бўлаги эди. Ҳақиқатан ҳам бу бир даврнинг якунига етишидир.

    Риши Капур:
    - Жойинг жаннатда бўлсин. Биз сени соғинамиз, Ом Пури.

    Каран Жохар:
    - Ажойиб актёр, фильмография юлдузи, буюк истеъдод соҳиби, жойингиз жаннатдан бўлсин, Ом Пури. Ҳақиқатан ҳам кино олами ёрқин актёридан жудо бўлди.

    Акшай Кумар:
    - Ом Пурининг вафоти ҳақида эшитиш нақадар оғир. У билан қатор фильмларда ҳамкорликда ишлагандик. Унинг оиласига чин дилдан таъзия билдираман.

    Анупам Кхер:
    - Мен Ом Пурини 43 йилдан бери танийман. Мен учун ҳамиша буюк актёр, қирол ҳамда кўнгли очиқ инсон бўлиб қолади. У ана шу сўзлар билан ёдга олиниши керак.

    Маълумот учун, Ом Пури 1950 йилнинг 18 октябрида Харьяна штати Амбала шаҳрида туғилган. У Ҳиндистоннинг кино ва телевидение институтини, шунингдек, Миллий драма мактабини тамомлаган.

    Актёрнинг кино оламидаги дебьют роли 1975 йили “Ўғри, кўздан йўқол” фильмидан бошланган.

    Шундан сўнг у Болливуднинг қатор фильмларида бир-биридан ажойиб ролларни ижро эта бошлаган. Актёр ҳинд фильмлари билан биргаликда Британиянинг қатор сериалларида ҳам роль ижро этган. 2004 йили у Британия кино саноатига қўшган ҳиссаси учун юксак мукофот билан тақдирланган. 1990 йили эса Падма Шри мукофотини қўлга киритган.