19:50 / 07.01.2017
17 411

Обид Асомов “Уммон” гуруҳининг қўшиқларини аския қилди

Обид Асомов “Уммон” гуруҳининг қўшиқларини аския қилди

Айни кунларда оиласи билан Таиландда дам олаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали денгиздаги уммон ҳақида гапириб берар экан, ўзбек шоу-бизнесидаги ёшларнинг энг севимли гуруҳларидан бири бўлган “Уммон” гуруҳини ҳам ёдга олди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

“Сувга тушсам, шу қўшиқ тилимга келаверади. Ростдан ҳам “Уммон” гуруҳи шу ерга келиб ижод қилса бўларкан. Нуқул танқид қилишади ашулаларини. Океан суви шў-ў-ўр, баҳонада қўшиқларига маза кирармиди...”

Унинг бу сўзларига “Уммон” гуруҳининг мухлислари орасида эътироз билдирганлар ва йигитлар томонидан ижро этиладиган аксарият қўшиқлар дилга яқин эканини айтганлар ҳам бўлди.

Маълумот учун, мухлисларнинг “Ўзбекистонга қачон қайтасиз?”, деб берган саволига Обид Асомов, “Кунлар исиб, қулупнайлар пишганда”, деб жавоб қайтарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Обид Асомов “Уммон” гуруҳининг қўшиқларини аския қилди