Шварценеггер Трампнинг танқидига жавоб берди (Видео)

  • Маданият
  • 8-01-2017, 03:05
  • 797
  • Шварценеггер Трампнинг танқидига жавоб берди (Видео)

    Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг танқидига твиттерда жавоб берди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

    Аввал Трамп Шварценеггерга президентлик сайловларида Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлагани эслатган ва актёрни у бошловчилик қилган "Машҳурнинг шогирди" реалити-шоусининг паст рейтинглари учун танқид қилганди. Актёр шоунинг бошловчиси бўлган, бироқ муваффақиятга эриша олмагач, уни паст рейтинглар сабабли тарк этганди.

    "Мен сизга катта омад тилайман. Умид қиламанки, сиз барча америкаликлар учун рейтингиз учун ишлагандай астойдил ишлайсиз", деб жавоб берган актёр.
    Бундан ташқари, актёр Трампга АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг сўзларини унутмасликни маслаҳат берган.

    "Биз душманлармасмиз. Биз барчамиз америкаликмиз", деб Линкольннинг сўзларини эслатиб ўтган актёр.