20:26 / 19.04.2015
13 485

Озодбек Назарбеков қўшиқ матнини ёзувчи шоирларга қанча ҳақ тўланиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Озодбек Назарбеков қўшиқ матнини ёзувчи шоирларга қанча ҳақ тўланиши ҳақидаги саволга жавоб берди

18 апрель куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Истиқлол” санъат саройида давом этаётган “Ардоғимдасиз” номли концертидан кейин журналистлар билан учрашув ўтказди ва саволларга жавоб берди, деб ёзади Kuz.uz.

Кун.уз вакили Озодбек Назарбеков ўз қўшиқлари яралишида муҳим хизматни амалга оширувчилардан бири ҳисобланадиган шоирларга қандай ҳақ тўлаши ҳақида сўради.

“Қўшиқлар матнини ёзувчи шоирлар анча фаровон яшашади. Муаллифлик ҳуқуқи асосида қўшиқ дисклари сотувидан келган даромад хонанда, бастакор ва шоир ўртасида тенг тақсимланади. Лекин, тўйлардаги хизмат учун олинадиган пуллар ўша ижрода иштирок этганлар, яъни, қўшиқчининг ўзи ва созандалар ўртасида тақсимланади. Бу галги концерт дастуримда Ботир Эргашевнинг шеърларидан саккизта қўшиқда фойдаландим. У билан келишув асосида ҳаракат қиламиз”, дейди хонанда.

Ўз навбатида шоир Ботир Эргашев ҳам бу масалага фикрини билдириб, шоирлар шеърларига турлича нарх ўрнатиб олишганини танқид қилиб ўтди.

“Ҳозирги кунда қўшиқлар учун шеър ёзувчи аксар шоирлар шеър учун маълум нархларни, минг доллардан икки минг долларгача бўлган нархларни қўйиб олишган. Бу жуда хунук кўринмоқда”, дейди шоир.

Озодбек Назарбеков эса, “Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқларига росманасига риоя қилинса, шоирлар қўшиқчилардан анча кўпроқ пул ишлашини” эътироф қилиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков қўшиқ матнини ёзувчи шоирларга қанча ҳақ тўланиши ҳақидаги саволга жавоб берди