Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова учинчи марта она бўлади

  • Маданият
  • 11-01-2017, 02:35
  • 1 580
  • Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова учинчи марта она бўлади

    Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова (Ҳалимахон) фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда қизиқчи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

    Ҳалимахон жажжи қизалоқнинг оёқчалари акс этган суратни эълон қилиб, унга: «Яқинда бахт!», – дея тагсўз илова қилган.

    Суратга комментларда Ҳалимахоннинг дўстлари ва мухлислари уни хушхабар билан қутлаган.

    Маълумот учун, қизиқчининг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.