22:33 / 16.01.2017
30 381

Хонанда Феруза Каримова Хоразмга келин бўлди

Хонанда Феруза Каримова Хоразмга келин бўлди

Бироз аввал, “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Сайёраи Жаҳон турмушга чиққани, 15 январь куни Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида хонанданинг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Кеча, 15 январь куни ўзбек хонандаларидан яна бири турмушга чиқди. Хоразмлик хонанда Бунёдбек Саидов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар беришича, хонанда Феруза Каримова Хоразмга келин бўлган.

Феруза Каримованинг тўйи билан боғлиқ суратлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Бироқ ҳеч бир суратда куёв кўринмаган.

Маълумот учун, хонанда “Дастингдан” номли қўшиғи билан мухлисларга яхши таниш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Феруза Каримова Хоразмга келин бўлди