21:58 / 19.01.2017
25 872

Doctor D-Дилмурод Эргашев оиласи оғир жудоликка учради

Doctor D-Дилмурод Эргашев оиласи оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда Doctor D тахаллуси билан яхши таниш бўлган малакали шифокор ва актёр Дилмурод Эргашев оиласи оғир жудоликка учради.

18 январь куни шифокор-актёр Дилмурод Эргашев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали отаси вафот этганини хабар қилди.

“Муҳтарам азизларим! Меҳрибоним, азиз отажонимдан ажралиб қолдим. Бошимдаги тожим эдилар. Оллоҳ, отагинамни ўзинг раҳматингга олгин”, деб ёзади Дилмурод Эргашев.

Маълумот учун, Дилмурод Эргашев 30 йиллик шифокорлик фаолиятига эга. Doctor D номи билан шуҳрат қозонган шифокор Европа урологлар ва андрологлар ассоциациясининг аъзоси саналади. Дилмурод Эргашевни томошабинлар “Келгинди куёв”, “Кўргим келади”, “Жодугар”, “Шайтанат”, “Қалбаки дунё”, каби фильмлардаги роллари орқали яхши танишади.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан шифокор-актёр Дилмурод Эргашевга ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Doctor D-Дилмурод Эргашев оиласи оғир жудоликка учради