19 январь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрининг Сакуарема туманида ёқиб юборилган автомобиль ва унинг ичида хонанда Лоалва Бразнинг жасади топилди. Лоалва Браз “Chorando Se Foi” ёки халқ орасида “Ламбада” номи билан машҳур бўлган қўшиқ орқали мухлисларга яхши таниш эди.
Полиция хонанда яшаган меҳмонхонага икки киши ҳужум қилгани ва улар аввалига уни ўғирлаб кетишгани, кейинчалик, қасддан ўлдиришганини хулоса қилди. Айни вақтда хонандани ўлдирганликда гумонланаётган бир киши қўлга олинган. Бу ҳақда “Globo”га асосланиб “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, гумонланаётган кимса сўнгги 15 кун мобайнида 63 ёшли хонанда истиқомат қилаётган меҳмонхонада ишлаган. У Лоалва Бразнинг ўлдириш режасини амалга оширишда иштирок этганлигини тан олди. Унинг айтишича, бу жиноятга яна 2 киши алоқадор.
Тергов хулосаларига кўра, 19 январь куни 2 киши Лоалва Бразнинг хонасига бостириб киришган. Хонанда ёрдам сўраб бақирган, аммо бу самарасиз кечган.
Жиноятчилар уни машинага ўтиришга мажбурлашган ва олиб кетишган. Кейинчалик хонанданинг жасади ёниб кетган автомобиль ичидан топилган.
Маълумот ўрнида, Лоалва Браз 13 ёшидаёқ куйлашни бошлаган. Машҳур “Ламбада” қўшиғини 1989 йилда “Каома” гуруҳи билан ҳамкорликда ёзган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади