01:38 / 23.01.2017
27 863

Оғабек ва Анвар Собировлар оиласида оғир йўқотиш

Оғабек ва Анвар Собировлар оиласида оғир йўқотиш

Ўзбек санъатидаги таниқли сулола – Собировлар оиласи оғир жудоликка учради, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.

22 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров ҳамда хонанда Анвар Собировнинг онаси Бекпошша ая 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“Биздан рози бўлинг, онажон...”, деб ёзади Анвар Собиров. Хонанданиг санъатдаги дўстлари ва мухлислари бу хабардан чуқур қайғуда эканликларини билдириб, ижтимоий тармоқлар орқали таъзия изҳор этишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Оғабек ва Анвар Собировларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оғабек ва Анвар Собировлар оиласида оғир йўқотиш