Бугун, 23 январь тунда актриса Ҳалима Ибрагимовага ҳужум қилинди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали хабар берди, дейди Qalampir.uz сайти.
“Хайрли кеч. Бугун, тахминан соат 00:03 атрофида нохуш воқеа содир бўлди. Менинг хонадонимда, шахсий машинамга кимдир зарар етказди. Тахминимча бу ишни икки киши амалга оширган. Улар кўчамга ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолишган. Бу ишни ким қилганини тахмин қилаяпман. Агар шу кўнгилсиз воқеа ҳақида хабардор бўлганлар бўлса, Direct’га ёзишингизни сўрардим. Маълумот учун пул мукофоти, суюнчи бор”, деб ёзади актриса.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, актрисанинг уйига бир неча номаълум шахслар келиб, унинг хонадони ва машинасига қарата тош отишган. Натижада Ҳалима Ибрагимовага тегишли автомобилнинг ўнг томондаги ойналари синиб, чил-чил бўлган.
Ҳужум вақтида Ҳалима Ибрагимова уйда бўлганми ёки йўқ, буниси бизга номаълум. Энг муҳими, унинг ўзи саломат.
Актриса ушбу хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштиргач, мухлисларининг аксарияти бу ишни уни таниган инсонларгина амалга ошириши мумкинлигини, вазиятга эътиборсиз бўлмасдан, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишни маслаҳат беришган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди