Қўшиқчи Адель Британиянинг энг бой ёш қўшиқчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қўшиқчи Адель Британиянинг энг бой ёш қўшиқчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Маданият 23-04-2015, 13:42 1 472
Қўшиқчи Адель Британиянинг энг бой ёш қўшиқчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Британиялик қўшиқчи Адель 30 ёшгача бўлган энг бой қўшиқчилар ва мусиқий соҳа вакиллари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

2014 йилда у 5 млн фунт стерлинг ишлаб топган, унинг умумий бойлиги эса 50 млн фунт стерлингга тенг.

The Daily Mail газетасида ёзилишича, қўшиқчи охирги тўрт йил ичида бирорта альбом чиқармаган бўлса ҳам, мунтазам равишда бойлигини кўпайтириб бормоқда.

Иккинчи ўринни 25 фунт маблағга эга One Direction гуруҳи эгаллаган.

Энг бой қўшиқчиларнинг умумий рўйхатида биринчи ўринда сэр Пол Маккартни рафиқаси Нэнси Шевелл билан турибди (730 млн фунт стерлинг). Ундан кейинги ўринларни бастакор Эндрю Ллойд Уэббер (650 млн фунт стерлинг) ва U2 гуруҳи (431 млн фунт стерлинг) эгаллаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.