16:16 / 25.01.2017
13 736

Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди

Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди

Марҳум поп хонанда Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилган, дея ҳисоблайди. 18 ёшли Пэрис Жексон илк марта “Rolling Stone” нашрига интервью берди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

“Отам тез-тез душманлари борлиги ҳақида гапирар эди. Баъзан “Улар барибир мени ўлдиришади”, дея такрорларди. Буни фақатгина унинг оила аъзолари ва қариндошлар билар эди”, дейди Пэрис Жексон.

Пэриснинг айтишича, айнан отасининг ўлимидан сўнг унинг катта ҳаётга қадам қўйиш жараёни тезлашиб кетди. Ўсмир вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилди, шунингдек, чуқур депрессияга тушди ва натижада 2013 йилда бир неча марта ўзини ўлдиришга уринган.

Майкл Жексон 2009 йилда вафот этган. Ўшанда қизи Пэрис 11 ёшда бўлган. Ҳозиргача мусиқачининг ўлими сабаби борасида аниқ хулосага келинмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди