19:38 / 25.01.2017
9 188

Лола Йўлдошева: “Эркак кишига бўлган муҳаббат аёлнинг ўзига бўлган муҳаббатидан бошланади”

Лола Йўлдошева: “Эркак кишига бўлган муҳаббат аёлнинг ўзига бўлган муҳаббатидан бошланади”

Бир неча кундан буён хонанда Лола Йўлдошеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шахсий ҳаётига оид қизиқ маълумотлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, Лоланинг қаллағи Москвада яшайди. Буни унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган суратларидан, изоҳларидан ҳам билиш мумкин, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Бироз аввал, Лола Instagram’даги саҳифасида навбатдаги изоҳни қолдирди. Унинг бу галги фикрлари ҳам бахт ҳақида бўлди.

“Қизлар, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар ҳақида қисқача ёзмоқчиман...

Инсондаги ташқи кўриниш, ақл, ёш, ижтимоий ҳаётдаги ўрни, харатердаги жиҳатлар – аслида иккинчи даражали омиллар. Эркакларни аёлнинг ўзига ва шахсий ҳаётига бўлган муҳаббати жалб қилади.

Аёлнинг ўзидан кўнгли тўлиши ҳам осон иш эмас. Аммо шундай йўлни тута олган аёл кучли оҳанрабога айланади. Ҳақиқий ва чуқур муҳаббат инсоннинг ўзидаги ҳамма нарсадан кўнгли тўлишидан бошланади. Шундагина аёлда энг юқори нуқтада эркак кишига бўлган муҳаббат туғилади ва аёл ўзини унга ҳадя эта олади.

Ҳақиқий аёл эркакка ақли, чиройи, вужуди, омадини эмас, чуқур ҳиссиётларни тақдим этади. Диққат, энг асосийси, эркак кишига бўлган муҳаббат аёлнинг ўзига бўлган муҳаббатидан бошланади.

Азиз аёллар, ўзингиз билан ишқий кечинмаларни бошдан кечирмагунингизга қадар, ҳар қандай эркак сиз учун ўзингизни қабул қила олмаётганингиз, ёлғиз қолиб кетишингиз мумкинлиги борасидаги қўрқувни енгишга, ички ҳолатингизни тушунтирувчи руҳшуносга айланади, холос.

Ҳа, яна бир нарса, ҳеч қачон “уларнинг ҳаммаси...” қабилидаги гапни ишлатманг.

Эркакларнинг ҳаммаси ҳар хил. Ҳар бир аёл ўзи учун ўз оламини яратади ва унинг дунёсига ўзига мос бўлган қарама-қарши жинс вакилларини жалб қилади.

Барчангизга муҳаббат, тотувлик тилайман, хайрли тун”, дейилади постда.

Севги ва муҳаббат борасида аёлларга маслаҳат бериб чарчамаётган Лола Йўлдошева тез орада ижтимоий тармоқлар орқали турмуш чиқаётгани ҳақида хабар берса, ажаб эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола Йўлдошева: “Эркак кишига бўлган муҳаббат аёлнинг ўзига бўлган муҳаббатидан бошланади”