15:44 / 26.01.2017
18 949

Муқаддас Холиқова ҳақида Шифокорлар фикри: Хавф ортда қолди

Муқаддас Холиқова ҳақида Шифокорлар фикри: Хавф ортда қолди

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова 22 январь куни юрак хуружини бошидан кечириб, шифохонага жойлаштирилган эди.

24 январь куни ўтказилган муолажалардан сўнг актрисанинг аҳволи оғирлашди. Шундан сўнг Холиқова Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимидан Республика Кардиология маркази шифохонасининг жонлантириш бўлимига ўтказилди.

Бу орада ижод аҳли, хусусан, мухлислар ўртасида хавортир янада кучайди. Кечадан бошлаб ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига Муқаддас Холиқованинг суратини жойлаштириб, унга соғлик тилашмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо маълум қилишича актрисанинг аҳволи анча яхши, кўрсатилаётган муолажалар ва даво чоралари ўз самарасини бериб, актрисанинг соламатлиги секин-аста тикланмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, операция яхши ўтиб, хавф ортда қолган. Бироқ актрисанинг қачон жонлантириш бўлимидан чиқарилиши ҳақида аниқ маълумотлар берилмаяпти

Муқаддас Холиқованинг қизи эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасининг аҳволи анча яхшилигини маълум қилиб, қўллаб-қувватлаган, дуода бўлаётган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирган ва саломатлик тилаётганганларнинг гапларини онасига етказганини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Холиқова ҳақида Шифокорлар фикри: Хавф ортда қолди