12:01 / 27.01.2017
29 221

Даврон Кабулов “Миллион”нинг концертида иштирок этмаслиги билан боғлиқ саволларга жавоб берди

Даврон Кабулов “Миллион”нинг концертида иштирок этмаслиги билан боғлиқ саволларга жавоб берди

Аввалроқ, “Миллион” жамоаси апрель ойида “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик.

Жамоанинг янги концерт дастури ҳақида маълумот берувчи афишалар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалдию кўплаб саволлар туғила бошлади. Бунга сабаб эса афишада жамоа аъзоларидан бири Даврон Кабуловнинг йўқлиги бўлди. Устига-устак Кабулов Instagram’даги шахсий саҳифасига концерт афишасини жойлаштириб, “Нима бўлганда ҳам биз бир жамоамиз”, дея изоҳ қолдирди. Бу орада эса “Миллион”нинг галдаги концерт дастури Даврон Кабуловсиз бўлади, қабилидаги гап-сўзлар тарқалди.

Qalampir.uz нашри бу вазиятга ойдинлик киритиш учун Даврон Кабулов билан боғланган.

Даврон Кабулов: “Тўғрисини айтсам, ҳозиргача шахсан ўзим ҳам концертда иштирок эта оламанми ёки йўқми, аниқ билмайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Айни вақтда концертда иштирок этишим масаласи кўриб чиқиляпти. Албатта, бу вазият ижобий натижа билан ҳал бўлишини хоҳлар эдим. Буни вақт кўрсатади”, дейди суҳбатда.

Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг, 2016 йил сентябрь ойида концерт тақдим этган “Миллион” жамоаси ҳазиллари доимо танқидга учраган. Сўнгги концерт атрофида тарқалган гап-сўзлар, танқидлар ҳали тин олганича йўқ ва албатта бу шов-шувлар марказида доимгидек Даврон Кабулов бўлди. Концерт давомида хонанда Каниза билан уюштирилган ҳазил сабаб қўшиқчи ва бошловчи ўртасида низо келиб чиққанидан хабарингиз бор. Бу ҳақиқатан низомиди ёки шунчаки навбатдаги пиар, буниси бизга қоронғу. Муроса якуни қандай якунлангани ноаниқ.

Навбатдаги концертда Даврон Кабуловнинг иштирок эта олмаслиги сабаблари ана шу воқеа билан боғлиқдир, балки... Ёки бу жамоанинг концерт олдидан кўтарган навбатдаги шов-шувими? Кўрамиз, вақт бунига қандай изоҳ бераркин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов “Миллион”нинг концертида иштирок этмаслиги билан боғлиқ саволларга жавоб берди