Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда мистер Олливандер роли билан танилган британиялик актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё». Унинг вафоти сабабига аниқлик киритилмаяпти.
2015 йилда Хёртда ошқозоности бези саратони аниқланган эди. Ўша йилиёқ актёр саратонни муваффақиятли тарзда енгганини маълум қилган эди.
Актёр «Тунги экспресс», «1984», «Фил одам», «Контакт», «Хеллбой», «Хеллбой 2», «Барча эшикларни очувчи калит», «V — вендетта демакдир», «Индиана Жонс ва биллур бош суяк қироллиги» ҳамда Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар сериясида рол ижро этиб танилган.
Актёр икки марта «Оскар» мукофотига номзод сифатида кўрсатилган. Шунингдек, у «Олтин глобус» ва BAFTA мукофотлари совриндоридир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!