23:06 / 28.01.2017
8 207

Райҳон ва Шоҳруҳхон қарама-қаршилиги қандай якун топади?

Райҳон ва Шоҳруҳхон қарама-қаршилиги қандай якун топади?

Ўзбек эстрадасида кескин рақобат муҳити юзага келгани сир эмас албатта. Чунки, мусиқа майдонидаги хонандалар ўртасида турли тортишувлар мухлислар диққат эътиборида туради, дейди "Водиймедиа".

Февраль ойининг асосий воқеаси сифатида эстраданинг ёрқин юлдузлари Шоҳруҳхон ва Райҳоннинг “Истиқлол” санъат саройидаги концертини эътироф этиш мумкин. Фақат шу ўринда бир ҳақли савол туғилади: Кимнинг шоуси кўпроқ шов-шув бўлади ва мухлислар эътиборини тортади?

Бунга албатта концертдан сўнг жавоб топамиз. Шоҳруҳхоннинг концерти 11-13 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Райҳоннинг шоуси эса бунга уланиб кетади. Райҳон концертга жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

У бир қатор янги тароналарни мухлисларига туҳфа этишни режалаштирган. Улар орасида рус тилида куйланадиган “Не побелеет прошлогодний снег” номли таронасини янгилик дейиш мумкин. Райҳон айнан унинг тўла матнини Инстаграмдаги аккаунтида қолдириб, мухлислари ўртасида муҳокама бошланишига замин яратди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон ва Шоҳруҳхон қарама-қаршилиги қандай якун топади?