14:43 / 29.01.2017
9 533

Озодбек ва 300 аскар!

Озодбек ва 300 аскар!

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бахор келар келмас вилоятга нақ 300 аскардан қўшин тортиб чиқиб кетмоқда, деб ёзмоқда Sayyod.com. "Мендирман" қўшиғига у жудаям катта лойиха тайёрлаган ва қўшиқ номи "Мендирман" бўлса клип номи Жалолиддин Мангуберди !

Альбом ва қўшиқлар билан халқнинг маънавий савиясини кўтариб санъатга муносиб хисса қўшишга бел боғлаган Озодбекнинг Бобурдан то Лутфийгача бўлган юки оғиру маънавияти юксак бўлаётган ижод махсулотларидан хабардорсиз. Эндиликда у бу борада аудио визуализациядан тасвирий таъсирга ўтмоқда.

Озодбек бошлаган иш номи оддий клип тушунчасида бўлсада унга тайёрланаётган ишлар катта бир тарихий фильмига бўлаётгандек. Тасаввур қилинг нақ 300 аскар! Қизиқ, Озодбекни ўзи клипда Жалолиддин тимсолида гавдаланармикан ёки йўқми хозирча сир.

Озодбек Назарбеков:-Хозирда барча кучни шунга сарфлаяпмиз, типажлар, костюмлар, жихозлар..., хуллас тарихий клип олишга тайёргарлик авжида.
Хабарларга кўра ушбу клип Жиззахда суратга олиниши кутилмоқда. Кузатамиз ва Озодбекдан камида "300 спартанцев" фильмига ўзбекона ижодий зарбасини кутамиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек ва 300 аскар!