20:52 / 27.04.2015
10 861

Жасур Умировники эканлиги тахмин қилинган Porsche «Москвич» билан тўқнашгани хабар берилди

Жасур Умировники эканлиги тахмин қилинган Porsche «Москвич» билан тўқнашгани хабар берилди

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Porsche Cayenne ва «Москвич» русумидаги автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган фотосурат жойлаштирилди, деб ёзади Daryo.uz.

Сурат остига қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилардан бир нечтаси ушбу Porsche автомобили хонанда Жасур Умировга тегишли эканлигини ёзган. Тўқнашув оқибатида Porsche’га енгилроқ, «Москвич»га жиддийроқ зарар етган.

Кўпчилик авария айнан Porsche йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратувчи чизиқ борлигига қарамай бошқа йўналишга ўтишга урингани туфайли содир бўлганини тахмин қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жасур Умировники эканлиги тахмин қилинган Porsche «Москвич» билан тўқнашгани хабар берилди