Бир неча ойдан бери хонанда Бейонсенинг ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишлар тўхтамаётган эди. Гарчи ОАВ ходимлари Бейонсени бу борадаги саволларга кўмиб ташлаган бўлсаларда, хонанда ҳеч қандай расмий жавоб қайтармаганди.
Кеча, 1 февраль куни Бейонсе ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ҳақиқатан ҳам ҳомиладор экани, эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилди.
“Биз сиз билан муҳаббатимиз ва бахтимизни баҳам кўрмоқчимиз. Бизга икки карра дуо тегди. Оиламиз яна икки кишига кўпайишидан бағоят хурсандмиз. Эзгу тилакларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз”, деб ёзади Бейонсе.
Маълумот учун, 47 ёшли хонанда Жей-Зи ҳамда 35 ёшли Бейонсе иккинчи бор ота-она бўлишади. Уларнинг Блю Айви Картер исмли 3 ёшли қизалоқлари бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади