21:19 / 03.02.2017
12 411

Қиличбек Мадалиев ошиқлигини айтди

Қиличбек Мадалиев ошиқлигини айтди

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг «Ошиқлигимни айтинг» деб номланган қўшиғига видео-клип суратга олиш ишлари якунланди.

Хонанда Қиличбек Мадалиев 2016 йил 1 2-декабрь кунлари бўлиб ўтган концерт дастурига номи берилган таронага видео кетма-кетлик суратга олдирди, деб хабар қилди "Дийдоразиз" сайти.

Шоир Иқбол Мирзо қаламига мансуб «Ошиқлигимни айтинг» деб номланган таронага «9999» студияси томонидан видео-клип суратга олинди.

Қўшиқ мусиқаси Фазлиддин Раҳмоновга, мусиқий сайқал эса Собиров Баҳтиёрга тегишли.

Бу хонанданинг йил ҳисобидан илк ижодий иши бўлиб, йил давомида мухлисларга манзур бўлган кўплаб қўшиқларига видео-клип олишни режалаштирган.

Феруз Муҳаммад

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қиличбек Мадалиев ошиқлигини айтди