17:05 / 06.02.2017
7 690

Тимати 10 йилдан бери Қозоғистондаги жарима майдонида сақланаётган Audi автомобилини сотиб, пулини болалар уйига беришларини сўради

Тимати 10 йилдан бери Қозоғистондаги жарима майдонида сақланаётган Audi автомобилини сотиб, пулини болалар уйига беришларини сўради

Россиялик рэпер Тимати 10 йилдан ошиқ вақтдан бери Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳридаги жарима майдонида турган Audi TT автомобилини сотиб, тушган маблағни болалар уйи ёки оғир касалликка чалинган беморларни даволаш марказига беришга қарор қилди. Бу ҳақда қўшиқчи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Дарё нашри.

14-15 йил аввал чиндан ҳам мазкур авто эгаси бўлганимни тасдиқлайман. Бироқ беғамлигим туфайли (ташқарида қор уюмида қолдирганман) машинани «эгалари» олиб кетган. Ҳеч кимга ҳеч қандай даъвойим йўқ, вазиятни аллақачон унутганман. Худога шукур, севган йўналишимда ишлаш ва ўзимни транспорт воситаларининг исталган тури билан таъминлаш имконияти насиб этди. Бегоналаштириш бўйича барча қоғозларни имзолашга тайёрман. Петропавловскдаги жарима майдони раҳбаридан шошилинч равишда авто сотувини ташкил этиш ва тушган маблағни шаҳардаги болалар уйи ёки оғир касаллик билан оғриган беморларни даволаш марказига топширишни сўрайман

Тимати, россиялик рэпер


Петропавловскда Тиматининг автомобили диққатга сазовор матоҳга айланган. Қимматбаҳо авто ўз вақтида хонанданинг квартираси яқинидан ўғирлаб кетилганди. Бир неча ой ичида Audi TT қўлдан-қўлга ўтди ва охири 2006 йили ўзгартирилган давлат рақамлари билан Қозоғистон шимолида топилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тимати 10 йилдан бери Қозоғистондаги жарима майдонида сақланаётган Audi автомобилини сотиб, пулини болалар уйига беришларини сўради