13 736
Болливуд юлдузи Салмон Хон ўлим билан тугаган ЙТҲ учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳиндистон суди Болливуд юлдузи Салмон Хонга унинг ўз автомобилида бошпанасиз дайдиларни босиб кетгани учун 5 йил озодликдан маҳрум этишга маҳкум қилди. Жабрланувчилардан бири олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган, деб ёзади Kun.uz.
Йўл транспорт ҳодисаси 2002 йилнинг 28 сенятбрида Мумбайда юз берган. Актёр ўзининг Toyota Land Cruiser автомобилида кўчада ухлаб ётган 5 кишини босиб кетган. 38 ёшли Нурулла Хон воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна 3 нафар киши кичик жиддий жароҳатлар, яна бир киши эса кичик жароҳат олган. Салмон Хонга қасддан қотиллик қилиш бўйича айблов қўйилди.
Кўп йилилк терговдан кейин Болливуд юлдузи судда воқеа юз берганда рулда унинг ҳайдовчиси бўлганини таъкидлади, бироқ суд унинг бу важини қабул қилмади. Тергов талқинига кўра, актёр рулда маст ҳолатда бўлган.
Мамлакат қонунларига биноан, у 10 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин эди. Хон ҳимояси чиқарилган ҳукм устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Салмон Хоннинг баъзи ҳамкасблари уни қўллаб-қувватламоқдалар. Агар актёр қамаладиган бўлса, унда бу ҳолат актёр ҳозирда иштирок этаётган бир нечта қимматбаҳо кинолойиҳаларга салбий таъсир этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди