09:47 / 17.02.2017
9 101

Филипп Киркоров ўзининг “вориси”ни топди

Филипп Киркоров ўзининг “вориси”ни топди

Россия эстрадасининг юдузи Филипп Киркоровнинг “Сен супер” халқаро болалар танловида вориси топилди. НТВ телекомпанияси ва Спутник агентлиги ташкил этган ушбу кўрик танловда Қозондан келиб иштирок этган Дэниэл Чижевский ҳаммани ҳайратда қолдирди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Гап шундаки, у танловда иштирок этиш учун Филиппнинг қўшиғини тайёрлаб келган эди. Гримхонадан чиққан “кичкина Киркоров” ижрони ҳам қойил қилди. “Артист нарцист ҳам бўлиши керак. Ким ҳам ўзини севмаганни сева олади?", изоҳ билдирди машҳур қўшиқчи.

Бу воқеадан сўнг, улар иккиси саҳнада туриб, Киркоровнинг репертуаридаги хит қўшиқлардан бирини куйлашди. Ушбу кўрсатув лавҳаси 18 февраль куни НТВ канали орқали намойиш этилади.

Маълумот учун, танлов иштирокчилари 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, асраб олинган болалар ва интернат ўқувчиларидан иборат. Россия, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қирғизистон, Молдавия, Украина, Эстония ва Жанубий Осетиядан бор йўғи 92 та иқтидорлар танлаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Филипп Киркоров ўзининг “вориси”ни топди