Ўзбек кино санъатининг ёрқин юлдузларидан бири Зарина Низомиддинова фаолияти матбуотда кўп муҳокама этилаётгани сир эмас. Зарина мухлислари кўплиги бўйича ҳамкасблари орасида олдинги ўринларда туради. Бундан ташқари у ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол. Шу боис унинг ҳар бир қадами-ю кийган либоси турли мунозараларга сабаб бўлиши одатий тусга кирган, деб ёзади Vodiymedia.uz.
Зарина Шоҳруҳхоннинг концертида саҳнага кийиб чиққан калта либоси борасида танқидга учрагани ва бундан хулоса чиқарган ҳолда иккинчи кунда уни узайтириб олганини айтиб ўтди. “Ҳар қандай танқидни тўғри қабул қиламан. Мухлисларимни ҳурмат қилганим учун ўзимни ўзгартирдим. Биз улар билан бормиз” – дейди акстриса.
“Эстарада соҳаси учун сарфлаган вақтимга ачинмайман. Қўшиқларим менинг учун эсдалик бўлиб қолди. Шоу-бизнесда муваффақиятсизликка учраганим йўқ. Фақат мухлислар мени кўпроқ актриса сифатида қабул қилишларини тушуниб етдим. Шу боис бор эътиборни шу соҳадаги фаолиятимга бағишлаганим маъқулроқ. Лекин сўнгги пайтларда савияли сценарийнинг йўқлиги туфайли кинода суратга тушмаяпман. Таклифлар бор. Лекин уларнинг бирортасидан қониқиш ҳосил қилолмайсан киши”, - дейди Зарина Низомиддинова ҳозиргина Жасур Ҳамроевнинг ижтимоий тармоқда уюштирган онлайн суҳбатда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди