АҚШ ҳукумати Суриядаги урушлар тасвирга туширилган “Оқ шлемлар” фильмининг ижодкорларидан бирини мамлакат ҳудудига киришга рухсат бермади. 21 ёшли Холид Хатиб суриялик бўлгани учун “салбий таҳдидга” эга шахс сифатида чеклов дастурига учради, деб ёзади “Qalampir” сайти.
Гап шундаки, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий қилган, еттита мамлакат фуқароларини АҚШ ҳудудига киришини вақтинча тақиқлаш акти доирасига Холид ҳам мансуб. У суриялик бўлгани учун, эртага, 26 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган “Оскар” кино мукофотининг тақдирлаш маросимида иштирок эта олмайди.
CNN’нинг маълум қилишича, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги энг сўнгги дақиқаларда шундай қарорга келган. Бундан аввал, эронлик Исландия фуқароси бўлган, спортчи Мейсам Рафиэ АҚШдаги чемпионатга қўйилмаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди