Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Атлетико" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учршув ниҳоясига етди.
Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар билан бошланди. Жамоалар биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қола олишди.
Иккинчи бўлимда, аниқроғи 64-дақиқа Рафинья "Барса"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас Годин ҳисобни тенглаштирди.
Аммо, Месси бу кеча барибир ўз сўзини айтди ва 86-дақиқада жуда муҳим голни уришга эришди.
Шу тариқа "Барселона" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва уч очкога эга бўлди.
Испания чемпионати, 24-тур
Атлетико – Барселона 1:2
Голлар: 0:1 – 64 Рафинья, 1:1 – 70 Годин, 1:2 – 86 Месси.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Матье (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (55), Сауль (56), Савич (65), Габи (73), Корреа (74), Месси (82). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди