20:56 / 01.03.2017
7 955

Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

Россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев Тошкентга келгани, ўзбекистонлик санъаткорлар — Раъно Шодиева ва Карим Мирҳодиев билан бирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг биринчи босқич талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида суратга тушгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик, деб ёзади Даракчи нашри.

Мазкур қисқа метражли фильмнинг овозлаштириш ҳамда монтаж жараёнлари ниҳоясига етди. Фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Ёпиқ премьерада фильм ижодкорлари ҳамда таниқли ўзбек режиссёрлари иштирок этишди.

Фильмнинг узвий давомийлиги 11 дақиқани ташкил қилади.

Фильм продюсери Ойбек Абдушукуровнинг маълумотига кўра, овозлаштириш ҳамда фильмнинг тасвир ечими Москва шаҳрининг йирик компанияларида амалга оширилган. Россиянинг «Фестагент» компанияси билан фильм 100 дан ортиқ халқаро фестивалларга юбориш бўйича шартнома имзоланди.

Тез кунда фильмнинг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси ҳам бўлиши режалаштирилган бўлиб, унга Дмитрий Дюжевнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.

Маълумот учун, HD CINEMA кинокомпанияси томонидан суратга олинган фильмнинг лойиҳа ва ғоя муаллифи — Абдужамил Содиқов, сценарий муаллифлари — Дилмурод Масаидов, Мансур Васати, оператор — Дилмурод Турдибоев, продюсер — Ойбек Абдушукуров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди