18:39 / 07.03.2017
17 038

Нилуфар Усмонова фарзандли бўлди

Нилуфар Усмонова фарзандли бўлди

Аввалроқ, хонанда Нилуфар Усмонова ҳомиладор экани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда бугун, 7 март куни қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Нилуфар Усмонова Тошкент педиатрия тиббиёт институти туғруқхонасида тўртинчи фарзандини дунёга келтирди.

Хонанданинг уч паҳлавон ўғли бор. У кўп йиллар қиз фарзандли бўлишни ният қилганди. Сўнгги бор куйлаган “Дадасининг қизи” номли қўшиғи ҳам қиз фарзанд кутаётганига ишора бўлганди.

Маълум қилишларича, чақалоқ жарроҳлик операцияси йўли билан дунёга келтирилган. Чақалоқнинг оғирлиги 3 кгдан юқорилиги айтилмоқда. Айни дамда онанинг ҳам, боланинг ҳам саломатлиги яхши.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Нилуфар Усмоновани фарзандли бўлгани билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нилуфар Усмонова фарзандли бўлди