07:21 / 12.03.2017
23 815

​Шароф Муқимов: “Севинч менга қизимни ишониб топширгиси келмайди”

​Шароф Муқимов: “Севинч менга қизимни ишониб топширгиси келмайди”

Хонанда Шароф Муқимов рафиқаси Севинч Мўминова билан айни пайтдаги муносабатлари ва қизи билан қай даражада тез-тез кўришиб туриши ҳақида “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади “Darakchi.uz”.

“Яна турмуш қуришдан чўчимаяпсизми?” деган саволга Шароф қуйидагича жавоб берди:

—Буни вақт кўрсатади. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Ҳали Севинч билан қонунан ажрашганимиз йўқ. Лекин ҳозирда у билан айро яшаяпмиз.

“Қизим билан тез-тез кўришиб тураман. У болалар майдончасига бориб, ўйнашни яхши кўради. Лекин Севинч менга қизим Лейлани ишониб топширгиси келмайди. Сабабини сўрасам, у буни ‘Қорни очиб қолиши ёки совқотиб қолиши мумкин, эркаклар болаларга аёлларчалик эътиборли бўлмайди’деб изоҳлайди”,—дейди Шароф Муқимов қизи ҳақида гапирар экан.

Аввалроқ, хонанда марҳум онаси рафиқаси Севинчнинг мухлиси бўлганини айтиб ўтганди.

Севинч ва Шароф Муқимов 2010 йилда турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ​Шароф Муқимов: “Севинч менга қизимни ишониб топширгиси келмайди”