10:32 / 12.03.2017
6 043

Том Ҳэнкс ўзининг УАЗ фургонини «кўз-кўз қилди»

Америкалик машҳур актёр Том Хэнкс ўз мухлислари ва ижтимоий тармоқдаги обуначиларига ўзининг янги хариди – Россиянинг УАЗ автомобилини намойиш қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Хэнкснинг айтишича, УАЗ фургони унга саёҳатлар учун керак.

"Менда янги юк машинаси бор! Мен унда кемпингга жўнаяпман", деб ёзган актёр Instagram’да.
Том Ҳэнкс ўзининг УАЗ фургонини «кўз-кўз қилди»

Актёрнинг россиялик обуначилари УАЗ ҳақиқатан ҳам шундай сафарлар учун мос келишини айтиб, актёрга яна бир жуфт шундай машинадан харид қилишни тавсия қилишган. Фойдаланувчилардан бири актёрни машинасида "қўзиқорин теришга боришга" таклиф қилган.

Бироқ бунга ишонмаганлар ҳам топилди, уларнинг фикрича актёр Россия машинасини Будапешт кўчаларидан бирида кўриб, шунчаки унинг ёнида суратга тушган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Том Ҳэнкс ўзининг УАЗ фургонини «кўз-кўз қилди»