16:30 / 15.03.2017
9 090

​Дилсўз: Санъатда таниш-билиш авж олган

​Дилсўз: Санъатда таниш-билиш авж олган

Хонанда Дилсўз журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Хусусан, Дилсўз айрим ҳолларда санъатни тарк этиш истаги пайдо бўлишини маълум қилди. “Санъатдаги ноҳақликни нимада кўрасиз?” деган саволга хонанда қуйидагича жавоб беради:

Санъатда таниш-билиш авж олган. Кимнидир таниши бўлганидан, кимнидир орқасидан кўтарилиш санъатда кўп учрайди. Истеъдодли инсон билан истеъдодсиз инсон юзма-юз келганида каттароқ таниши бўлган истеъдодсиз инсон ютиб кетади. Чунки истеъдодли инсоннинг орқасида ҳеч ким йўқ, унинг таниши, пули йўқ. Мана шундай ҳолатларни кўрганимда, санъатдан воз кечиб, ҳаммасига қўл силтаб кетгим келади.

Танишининг орқасидан кўтарилган, нимагадир эришган инсон аввало ўзига Мен шунга муносибманми, деган саволни бериши керак. Агар ўша одам олган мукофотига муносиб бўлса, ҳамма тан беради. Лекин муносиб бўлмаса, ўз меҳнати билан кўтарилаётган, изланиб,меҳнат қилаётган бошқа санъаткорлар олдида виждони қийналиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ​Дилсўз: Санъатда таниш-билиш авж олган