17:39 / 18.03.2017
15 184

​Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”

​Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”

Хонанда Азиза Ниёзметова журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook орқали суҳбатида мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Хусусан, суҳбат давомида хонанда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижодига муносабат билдирди, деб ёзади Даракчи нашри.

“Гулсанамнинг ашулалари ҳам, ўзини тутиши ҳам яхши. У четдан қараганда ғурурли туюлади. Лекин Гулсанам яхши, самимий, тарбияли қиз. У ўзини тутишни билади. Тутишни билгани учун, бекордан бекорга “халқ артисти” бўлиб ўтирмагандир. Унинг “Орзулар” қўшиғи ёқади. Ўзига яраша нафаси бор. Гулсанам асар яратмайди, яратилган асарни чиройли куйлайди”, — дейди Азиза Ниёзметова.

“Гулсанам Мамазоитованинг акасининг ижодини кузатасизми?” деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:

— Акаси жуда кучли санъаткор. У асарлар яратади. Уни бемалол халқ артистлари рўйхатига киритиш мумкин.

Аввалроқ, Азиза Ниёзметова шу кунга қадар биронта мукофот ёки унвон олмаганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ​Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”