09:34 / 24.03.2017
10 376

Таниқли режиссёр Рустам Саъдиевнинг отаси вафот этди

Таниқли режиссёр Рустам Саъдиевнинг отаси вафот этди
Кеча, 23 март куни таниқли режиссёр, ўзининг шов-шувли фильмлари, хусусан, “Барон”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Келгинди келин”, “Севишганлар” фильмлари билан мухлислар қалбидан жой олган ижодкор Рустам Саъдиевнинг отаси вафот этди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Бундан бир неча ҳафта илгари режиссёр ўзининг Instagram'даги саҳифаси орқали отаси ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирганди...

“Отамнинг бетобликларини эшитиб, дўстлари кўргани келишибди. Кузатиб туриб, “одам тафтини одам олади”, деган ўзбегимга хос фазилатдан яна бир бор хурсанд бўлдим. Бизнинг миллатга хос бир-бирига эътиборлилик, қонимизга сингиб кетган хайрхоҳлик авлоддан авлодга ўтаверсин. Сизларнинг борингизга шукур”.

Маълумотларга кўра, жаноза бугун “Тешик қопқоқ” қабристонида, пешинда ўқилади.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Рустам Саъдиевнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниқли режиссёр Рустам Саъдиевнинг отаси вафот этди