18:39 / 31.03.2017
13 021

Хонанда Муниса Ризаева «Milliy TV» телеканалида «тақиқ»қа учрагани ёлғон эканлигини айтди

Хонандалар Муниса Ризаева ва Райҳоннинг клиплари «Milliy TV» телеканали эфиридан олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди. Муниса Ризаева мазкур хабарга Instagram’даги саҳифаси орқали муносабат билдирди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Хонанда Муниса Ризаева «Milliy TV» телеканалида «тақиқ»қа учрагани ёлғон эканлигини айтди
«Миллий» телеканали эфиридан Райҳон ва Мунисанинг клиплари олиб ташланди деб ҳамма жойда шов-шув бўлиб кетди. Ҳаммаси ёлғон. Бизнинг клипларимиз ва ашулаларимиз ҳамма жойда Худога шукур айланиб турибди.

Муниса Ризаева, хонанда

Хонанда бу каби «пиар» кимга керак эканлигини ёзиб, журналистларни тўғри маълумот беришга чақиради. Муниса Ризаева турли ҳақоратли изоҳлар ёзиб қолдираётган интернет фойдаланувчиларидан ҳам ранжиганини айтади.

Бугун мен ва Райҳон одамларни ёзган изоҳларини кўриб ҳайратландик, сизлар бизларни шунчалар ёмон кўрасизларми? Эрталабдан кечгача биз санъаткорлар ухламасдан мухлисларимиз учун ижод қилсак, наҳотки бизнинг шунча хизматимизни ҳар хил ҳақоратлар билан интернет тармоқлари орқали ёмон изоҳлар қолдиряпсизлар. Кўрмасдан туриб бировга туҳмат қилиш бу катта гуноҳ ҳисобланади!

Муниса Ризаева, хонанда

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Муниса Ризаева «Milliy TV» телеканалида «тақиқ»қа учрагани ёлғон эканлигини айтди