16:31 / 04.04.2017
8 543

11 нафар маданият ходимига янги уйларнинг калити топширилди (Фото)

11 нафар маданият ходимига янги уйларнинг калити топширилди (Фото)
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларининг 11 нафарига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан бирдан тўрт хонагача бўлган бепул турар уй-жойлар ажратилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб UZ24 хабар беради.

Меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олган ҳолда Маданият вазирлиги тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театридан – дирижёр Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, "Тумор” рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса "Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедоваларга янги уйлар топширилди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 11 нафар маданият ходимига янги уйларнинг калити топширилди (Фото)