23:57 / 17.04.2017
14 425

"Шоҳи Зинда" ёдгорлиги ҳақида (видео)

"Шоҳи Зинда" ёдгорлиги ҳақида (видео)
Самарқанддаги меъморий ёдгорлик. Афросиёб тепалиги жанубида жойлашган қабристондаги мақбаралардан иборат. Уларнинг энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси. Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиси Аббос ибн Мутталибнинг ўғли. Қусам ибн Аббос мақбараси атрофида мўътабар кишилар дафн қилинган.
Табғоч Буғро мадрасаси қад кўтарган. XIII асрда мўғуллар истилоси даврида Афросиёб вайрон бўлгач, халқ бу ерни тарк этган.

Амир Темур ва Улуғбек даврида бу ерда қурилиш ишларига аҳамият берилган. Археологик қазишмалардан аниқланишича, Афросиёбнинг қадимий қалъа девори ёнбағрида қилинган зина XVIII асрда вайрон бўлган, кейинчалик 40 поғонали ғиштин янги зина ва чортоқ қурилган, булар ҳозиргача сақланган.

Эътиборингизга мазкур зиёратгоҳ ҳақида видео ролик тақдим қиламиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Шоҳи Зинда" ёдгорлиги ҳақида (видео)